Озарбайжон Мудофаа вазирлиги расмийларининг маълум қилишича, ўтган ойда Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувларни тўхтатиш учун сулҳ битими имзоланганидан бери тўрт озарбайжон аскар ҳалок бўлган.
Мудофаа вазирлиги 13 декабрда эълон қилган баёнотда аскарлар қачон ва қаерда нобуд бўлгани тафсилотлари берилмади.
Аввалроқ Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини жанубий Ҳадрут туманида Россия воситачилигида имзолаган битим шартларини бузишда айблаган эди.
Тоғли Қорабоғ Озарбайжонга тегишли, аммо 1990 йилларнинг бошидан буён ҳудудни ва унинг атрофидаги ерларни этник арман кучлари назорат қилиб келаётган эди.
Жорий йилда содир бўлган тўқнашувлар ортидан Боку Тоғли Қорабоғнинг йирик ҳудудини ва унга туташ туманлар устидан назоратни тиклашга муваффақ бўлди.