31 октябрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жорий йилги пахта мавсумида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан олиб борилаётган мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича мониторинг натижаларини эълон қилди.
Вазирликка кўра, 2 570 дан ортиқ ташкилот, фермер хўжалиги ва кластерларда ўтказилган мониторинг натижасида меҳнат муносабатларига амал қилмаган 158 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобогарликка тортилган.
Жумладан, 35 нафар мансабдор шахс одамларни мажбурий меҳнатга жалб этгани учун 372 миллион 410 минг сўм жарима тўлаган.
Теримчиларга муносиб дам олишни ташкил этмагани ва пахта пулини вақтида бермагани учун 123 мулозим 204 миллион 937 минг сўм жаримага тортилган.
Жорий йилги пахта мавсуми манзарасини Озодликнинг Paxtagram саҳифаси орқали кузатинг!