Покистонда сел оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди

Покистондаги сув тошқини.

Покистон полициясининг билдиришича, 12 сентябрь куни мамлакат шимоли-ғарбида жала оқибатида юз берган сел юриши оритадан камида 17 киши ҳалок бўлди, қатор уйлар вайронага айланди.

Полициянинг қайд этишича, Тўргар туманида уйлар вайроналари остидан 11 кишининг жасади топилган. Айни пайтда мазкур туманда қидирув ишлари давом этмоқда.

Қутқарувчиларга кўра, вайроналар остидан яна кўплаб жасадлар, жумладан, аёллар ва болалар топилиши мумкин.

Абботтабадда эса бир оиланинг уч аъзоси, жумладан, бир чақалоқ вайроналар остида қолиб ҳалок бўлди.