Президент Мустақиллик куни муносабати билан 215 маҳкумни афв этди

Фармонга асосан 3 киши асосий жазо муддатини ўташдан бутунлай озод этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик куни муносабати билан 215 маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Афв этилганлар орасида хориж давлатларининг 69 фуқароси ва тақиқланган ташкилотларга аъзоликда айбланган 15 киши бор.

Фармонга асосан 3 киши асосий жазо муддатини ўташдан бутунлай озод этилади. 127 киши жазони муддатидан олдин якунлайди, 12 кишининг жазоси енгилроғига ўзгартирилади, 73 маҳкумнинг жазо муддати қисқартиралади.

Афв этилганларнинг 14 нафари аёл, 12 нафари 60 ёшдан ошганлар.

Президент ўтган йили Мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати билан 113 маҳкумни афв этган эди.