7 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин Франция ва Туркия етакчилари билан Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилди.
Путин ва Россия президенти Эммануэль Макрон телефон орқали суҳбатлашиб, ҳудудда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида давом этаётган шиддатли жанглар юзасидан ҳамда уларга Сурия ва Ливиядан келган жангарилар жалб қилинганидан хавотир изҳор қилдилар.
Икки президент ҳамкорликда, жумладан, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) қошидаги Минск гуруҳи доирасида тинчлик музокараларини олиб боришда давом этишларини билдирдилар.
Арманистон ва Озарбайжонни можарога тинч ечим топишга ундаб келаётган Минск гуруҳига Россия, Франция ва АҚШ ҳамраислик қилади.
7 ноябрь куни Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ҳам суҳбатлашди.
Анқара эълон қилган баённомага кўра, Туркия президенти Путинга Арманистон Озарбайжон ҳудудидан чекиниши кераклигини таъкидлаган.
27 сентябрь куни бошланиб кетган жангларда бугунга қадар камида 1000 одам ҳалок бўлгани хабар қилинди.
Ҳудуд 1994 йилда Озарбайжон ва Арманистон қонли урушни тўхтатишга келишиб олганидан буён энг шиддатли тўқнашувларга саҳна бўлмоқда.
Тоғли Қорабоғ 1988–1994 йиллардаги урушдан кейин ўзини Озарбайжондан мустақил деб эълон қилган. Ўшандан бери минтақани этник арман қўшинлари бошқариб келади.