Путин КХШТ ва ШҲТнинг Душанбе саммитига бормайди

Путин саммитларда онлайн тарзда иштирок этади.

Россия президенти Владимир Путин атрофидаги кишилардан бирида коронавирус аниқлангани ортидан ўзини изоляция қилиш режимига ўтди. Кремль расмий сайтида Путин коронавирусга тест топширгани ёки топширмагани айтилмаган.

Аввалроқ Путин паралимпиячи спортчилар билан учрашган ва уларга карантинга кетиши мумкинлигини айтган эди. Бироқ ўшанда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Путин бу гапни “рамзий маънода айтгани”ни билдирган.

Ўзини изоляциялаш режимига ўтгани сабабли Россия президенти Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтадиган КХШТ ва ШҲТ саммитларига бормаслиги маълум қилинди. У мазкур саммитларда онлайн тарзда иштирок этади.