Норвегия полицияси ўтказган дастлабки тергов натижасида парламентга уюштирилган киберҳужум ортида Россия разведкасига алоқадор кўриладиган ONG Fancy Bear гуруҳи тургани гумон қилинмоқда.
8 декабрда эълон қилинган расмий баёнотда полиция ҳозирча Норвегия миллий манфаатларига зарар келтирилгани тўғрисида айблов билдириш учун етарли далилларга эга эмаслиги билдирилди.
Норвегия расмийлари 24 августда киберҳужум натижасида парламентнинг айрим депутатлари ва ходимлари электрон почтаси бузилганини маълум қилганди.
Норвегия ташқи ишлар вазири Ине Эриксен Сорейде кейинроқ бу ҳужумда Россиянинг қўли борлиги гумон қилинаётганини айтган эди.