Самарқанд шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг қозонхонасида 2 январидан 3 январга ўтар кечаси портлаш содир бўлди.
“Дарё” нашрининг хабар беришича, 2 январь тахминан, соат 23:00 да мактаб ва унинг атрофидаги маҳаллаларда электр таъминотида 40 дақиқалик узилиш бўлган. Бунинг оқибатида газ босими кўтарилган.
Мактаб қозонхонасининг назоратчиси бўлган 50 ёшли Ҳ., қозонхонага кирганида, портлаш содир бўлган.
“Портлаш натижасида бошидан оғир тан жароҳати олган қозонхона ишчиси Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоят бўлимига ётқизилган. 3 январь куни кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан қозонхона ишчиси вафот этган”,-дейилади хабарда.