Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 10 май куни «Сардоба иши» бўйича 17 кишига ҳукм ўқиди.
Уларнинг барчаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Суд ҳукмига кўра, “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” бош директорининг собиқ ўринбосари М. Холматов 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
“UzGIP” МЧЖ Истиқболли лойиҳаларни режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган С. Рудневга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.
“Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК раҳбари лавозимида ишлаган С. Абдуназаров 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилини. Унга ҳам 133 800 000 сўм жарима тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Бундан ташқари TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS” собиқ раҳбари Б. Асадов, мазкур ташкилотда турли лавозимларни эгаллаганлар - Л. Тожиддинов, К. Рўзиев, А. Шукуров, (“Омад дубл” МЧЖ собиқ раҳбари И. Каттабеков ва унинг қўл остида ишлаган Ў. Хамраев, Ш. Мамиров, “Sariosiyo qurilish” раҳбари ва мансабдорлари С. Муродулоев, А. Муродуллаев, “Trans servis kompleks” собиқ директори Ф. Махмудов,унинг ўринбосари З. Жабборов ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум этилиб, жаримага тортилди.
Сув хўжалиги вазирлиги Сув ресурслари васувдан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Ш. Кучкаров Жиноят кодексининг 203-моддаси (сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида 22 300 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 126 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ 6 865 000 сўм жарима жазоси қолдирилди
“Сардоба” сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси собиқ бошлиғи Ф. Данабоев 5 йилга, “Сардоба”нинг бош муҳандиси бўлган С. Каххоров 4 йилга қамалди.
Олий суднинг билдиришича, уларга нисбатан маҳкама жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.
Шунингдек, судланувчилардан ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш оқибатида ҳамда “Сардоба” сув омбори ўпирилиши натижасида етказилган зарарларни ундириш чоралари белгиланди.
Мавзуга алоқадор Сардоба иши: Ëпиқ суд ортидаги махфий келишув - судланувчилар озод этилиши кутилмоқда2020 йилнинг 1 май тонгида содир бўлган Сардоба сув омбори тўғонининг қулаши Ўзбекистон тарихидаги энг қиммат ва энг драматик техноген фалокатга айланди. Уч йил олдин қуриб битирилган тўғоннинг ëрилиши ўн минглаб одам ҳаëтини остин-устун қилди¸ мамлакат иқтисодига миллиардлаб зиëн етказди.
Озодлик бу фалокат ва унинг оқибатлари тўғрисида қатор мақолаларни ҳамда видеолавҳаларни ўз вақтида эълон қилган.