АҚШ Конгрессида Сенат ва Вакиллар палатасининг ялпи қўшма йиғилиши давом этмоқда. Мазкур йиғилишда 3 ноябрда ўтган президентлик сайлови натижаларини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
7 январга ўтар кечаси ҳар икки палата вакиллари кўпчилик овоз билан Аризонада Жо Байден ғалаба қилганини тасдиқлади.
Вакиллар палатасидаги бир неча республикачи депутат Аризонада Байден ғалаба қилганига қарши овоз беришларини билдирган эдилар. Бироқ 6 январда 4 киши ўлимига сабаб бўлган тартибсизликлардан сўнг улар ўз фикрларини ўзгартирдилар ва Аризонада Байден ғалаба қилганини тан олишди.
Республикачи депутатлар шу йўл билан Трамп тарафдорларининг Капитолий биносига бостириб кирганига ўз норозилигини билдиришди.
Яқин соатларда Конгресс Пенсильвания штатидаги овоз бериш натижаларини ҳам тасдиқлаши кутилмоқда. Бу штатдаги овоз бериш натижалари ҳам Трамп тарафдори бўлган республикачи депутатлар томонидан шубҳа остига олинган эди.
6 январь куни Президент Трампнинг қуролли тарафдорлари Вашингтонда полиция билан тўқнашди ва АҚШ Конгресси биносига бостириб кирди.
Мавзуга алоқадор Трамп тарафдорлари Конгрессга бостириб кирди. Вашингтонда комендантлик соати жорий қилинди (ВИДЕО)Дастлаб тартибсизлик пайтида бир аёл ҳалок бўлгани билдирилган эди. Хабарларда айтилишича, ҳалок бўлган аёл Трампнинг ашаддий тарафдори ва АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари ветерани бўлган.
Вашингтон полицияси тартибсизликларда иштирок этган яна уч киши “тез тиббий ёрдам кўрсатиш” жараёнида ўлганини ва 52 киши қамоққа олинганини билдирди.
Мавзуга алоқадор Трамп тарафдорларининг ҳужумига учраган Конгресс Жо Байден ғалабасини тасдиқлади