Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов “Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди”, деб баёнот берди.
“Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади. Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз”,- дейилади 8 сентябрь куни эълон қилинган баёнотда.
Аввалроқ Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олган Толибон мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини эълон қилган эди.
Ҳаракат етакчиси – 60 ёшли Ҳайбатуллоҳ Охундзода давлатнинг олий раҳбари лавозимига тайинланган.