Афғонистондан Тожикистонга қочган 345 нафар қирғиз мол-қўйлари билан биргаликда 17-18 июль кунлари ўз уйларига -Бадахшон вилоятининг Андемин қишлоғига қайтарилди.
Расман билдирилишича, Афғонистон ҳукумати уларнинг хавфсизлигини каофлатлаган.
Сўнгги кунларда Толибон ҳаракати Афғонистоннинг қатор вилоятларини босиб олгани ортидан Ўзбекистон ва Тожикистонга қочқинлар қочиб ўтмоқда. Ўзбекистон Толибондан қочиб ўтган юзга яқин афғонистонликни ортга қайтаргани тўғрисида билдирган.
13-14 июль куни Тожикистонга қочган қирғизлар Қизилровот қишлоғи атрофига жойлаштирилган эди. Қирғизистон ҳукумати расмий Душанбедан Афғонистондан қочиб ўтаётган қирғизларга тўсқинлик қилмасликни илтимос қилиб, уларни тарихий ватанига кўчириб келиш режаси борлигини билдирган.