Жорий йилнинг 15 августида Афғонистон ҳукуматини босиб олган Толибон мамлакатда хорижий валюта муомаласини тақиқлади.
Мазкур қарор мамлакатнинг усиз ҳам чалажон иқтисодиётини бира тўла ўлдириши мумкин. Айни пайтда Афғонистон иқтисодиёти халқаро молиявий ёрдам кўрсатилмай қолгани ортидан ўта ҳароб аҳволга келиб қолган.
Толибон баёнотида “мамлакатдаги иқтисодий вазият ва миллий манфаатлар афғонлардан фақат миллий валютани қўллашни талаб қилмоқда”,-деб айтилади.
Афғонистон бозорларида доллар билан савдо-сотиқ қилиш ривожланган. Афғонистоннинг қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларида эса қўшни давлатлар валютасидан ҳам эркин фойдаланилади.