Пандемия даврида Россия ҳудудида қолиб кетган ўзбекистонликларни ватанига қайтариш учун 27 ва 30 август кунлари “Ўзбекистон темир йўллари” махсус поездлар қатновини амалга оширади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг билдиришича, 27 август куни соат 20:57 да 483-сонли йўловчи поезди Волжский - Тошкент йўналишида, 30 август куни соат 12:35 да 446-сонли йўловчи поезди Толятти - Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни Волжский-Тошкент ҳамда Толятти-Тошкент йўналишларига чипталар сотилади.
Агентлик Ўзбекистонга қайтишни истаган муҳожирлар чипталарни e-ticket.railway.uz веб-сайти орқали электрон тарзда харид қилишлари мумкин.
Коронавирус пандемияси бошланганидан бери Ўзбекистон махсус поездлар ва чартер рейслар орқали Россияда қийин аҳволга тушиб қолган бир неча ўн минг муҳожирни ватанига қайтарган.