Пойтахт Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси 8 ноябрь соат 11:00 ҳолатига кўра, ифлосланиши рухсат этилган максимал қиймат кўрсаткичига қайтди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
7 ноябрь куни “Ўзгидромет” Тошкентда ҳавонинг чанг билан ифлосланиш даражаси белгиланган меъёрдан 3,3 бараварга кўп бўлганини билдирган эди.
4 ноябрь куни Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида бошланган кучли қўм бўрони Тошкент шаҳрига ҳам етиб келган эди. Ўшанда мамлакатнинг энг йирик шаҳри бўлган Тошкентда маҳаллий вақт билан соат 21:00 ва 23:00 орасида чанг миқдори рухсат этилган меъёрдан 30 баробаргача кўтарилгани қайд этилди.
Шу куни пойтахт ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди.
6 ноябрь кундузи ҳавонинг исиши атмосферада чанг таркиби сезиларсиз камайишига олиб келди, аммо чангли ғубор бутунлай тарқалмади.