Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 117-сонли болалар боғчасида 2 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячи коронавирусга чалингани аниқланди.
Мактабгача таълим вазирлигининг 15 март куни расман билдиришича, болалар боғчасининг фаолияти вақтинча тўхтатилди.
“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси “ж” бандига асосан мактабгача таълим ташкилотининг ходимлари ва тарбияланувчилари 14 кунлик тиббий назоратга ўтказилади”,-дейилади билдирувда.
Аввалроқ Ўзбекистонда ўтган йилнинг декбаридан бошлаб коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгани ва кунига 30-70дан ортиқ бемор аниқланмаётгани ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мунтазам ахборот бериб келган эди.
14 март куни эса вазирлик расман 111 кишида коронавирус аниқланганини билдирган. Бу 2020 йилнинг 24 декабридан бери қайд этилган биринчи антирекорд бўлди.