Тоғли Қорабоғдаги жангларда тинч аҳолидан 91 киши ҳалок бўлди

Тоғли Қорабоғда вайрон бўлган уйлардан бири.

Тоғли Қорабоғда 27 сентябрда бошланган жанглар оқибатида шу кунгача тинч аҳолидан 91 киши ҳалок бўлди, 405 киши яраланди. Озарбайжон ҳукумати тинч аҳоли вакиллари арман кучлари томонидан ўлдирилганини билдирмоқда.

“Арманистон томонидан қилинган бомбардимонлар оқибатида тинч аҳолидан 91 киши ўлди ва 405 киши яраланди”,-дейилади Озарбайжон Бош прокуратураси баёнотида.

2 ноябрь куни Арманистон Тоғли Қорабоғда шу кунгача 1177 арман аскари ҳалок бўлгани маълум қилган эди. Расман хабар берилишича, ҳалок бўлганлар орасида Тоғли Қорабоғ армияси қўмондони ўринбосари Артур Саркисян ҳам бор.

Озарбайжон ҳукумати ҳалок бўлган аскарлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаяпти.

Тоғли Қорабоғ халқаро ҳамжамият томонидан Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олинади. Бироқ 1994 йилдан бери мазкур ҳудуд Арманистон дастаклаб келаётган сепаратчи этник арманлар томонидан бошқарилади.