Туркманистонда давом этаётган иқтисодий инқироз туфайли айрим давлат корхоналарида иш ўринлари қисқартирилмоқда. Шунингдек, қатор корхоналар ўз ходимларига иш ҳақини тўлашда қийинчиликларга дуч келмоқда.
Озодлик радиоси туркман хизмати мухбирининг хабар беришича, Лебап вилоятининг Фарап туманида электр тармоқлари корхоналари ва вилоят газ таъминоти бошқармаси ходимлари сони 30 фоизга қисқариши кутилмоқда.
Мухбирнинг сўзларига кўра, умумий таълим мактабларининг таъминот бўлимлари ишчилари сони ҳам қисқармоқда.
Шу билан бирга, Озодлик мухбири вилоятда жойлашган баъзи йирик пахта заводлари ва пахта тозалаш заводларида иш соатлари икки баробарга қисқарганини хабар қилди.
Туркманистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатдаги ишсизлик даражаси тўғрисида маълумот бермайди.
Озодлик маълумотларига кўра, жорий ойда Дарганати туманида ўқитувчилар ва шифокорларга маошнинг 50 фоизи Туркманистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат, тўқимачилик, пластик идишлар ва лампочкалар шаклида тўлана бошланган.