Урганчда 88 йил аввал кузатилган об-ҳаво рекорди янгиланди

Урганч манзараси.

Урганч шаҳрида 31 май куни 42,9 даража иссиқ бўлди. Бу Урганчда 1933 йилда кузатилган энг иссиқ ҳаводан 3,5 даражага кўпдир. Бу шаҳарда 1933 йилнинг 31 майида энг иссиқ ҳаво 39,4 даража бўлган эди. Бу ҳақда Ўзгидромет 1 июнь куни хабар берди.

Расман билдирилишича, Урганчдан ташқари бошқа минтақаларда ҳам иссиқлик рекорди янгиланган.

Жумладан, 31 май куни Нукусда 41.2 даража иссиқ бўлган. Бу 2015 йилдаги кўрсаткичдан 1,7 градусга кўпдир (39.5°).

Бухорода 43 даража иссиқ бўлган. Бу 1967 йилга нисбатан 2.7° га юқори (40.3°)

Навоийда 31 май куни 41 даража иссиқ бўлган. Бу 1961 йилга нисбатан 0.5° га юқори (40.5°).