ФИФА ва УЕФА собиқ раҳбарларига товламачилик айблови билдирилди

Блаттер ва Платини, 2015 йилда олинган фотосурат.

Швейцария прокуратураси Футбол халқаро федерацияси - ФИФА ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи- УЕФАнинг собиқ раҳбарлари Зепп Блаттер ҳамда Мишел Платинига товламачилик айбловини билдирди.

Зепп Блаттер ва Мишел Платини 2 миллион швейцария франки ( 2 миллион доллардан бир оз кўпроқ) миқдоридаги маблағни ҳужжатларни сохталаштириш орқали ноқонуний ўзлаштириб олгани аниқланган.

Бу факт ошкор этилган пайтда, яъни 2015 ва 2016 йилларда бу икки Блаттер ва Платини ўз лавозимларидан истеъфо берган эдилар. Уларга футбол фаолияти билан шуғулланиш бир неча йилга тақиқланган. Дастлабки тергов жараёнида бу икки шахс коррупцияда ва бошқа қатор қонунбузарликларда ҳам айбланган эди.

Суд айбдор деб топса, улар бир неча йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинишлари мумкин.