Хитойдан коронавирусга қарши 5000та вакцина Тошкентга олиб келинди. Ҳозирда вакцина қабул қилиш учун кўнгиллилар изланмоқда.
Kun.uz нашрига кўра, бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 7 ноябрь куни журналистлар билан учрашув пайти маълум қилган.
Вазирга кўра, Хитой вакцинаси синови фақат пойтахтдаги оилавий поликлиникаларда ўтказилади. Вакцина қабул қилишни истаган вилоятликлар Тошкентга келишига тўғри келади.
Вакцина синови 4 ой давом этиши режаланган. Яқинда 4 нафар хитойлик мутахасис Тошкентга келган, яна 5 мутахасис келиши кутилмоқда.
Вакцина 18 ва ундан катта ёшдаги кўнгиллиларда синаб кўрилади ва бунинг учун уларга ҳақ ҳам тўланиши мумкинлиги айтилмоқда.
Мавзуга алоқадор Хитой вакцинасини Ўзбекистонда клиник синовдан ўтказиш режалаштирилдиКлиник синовларнинг барча босқичлари муваффақиятли якунланган тақдирда, Ўзбекистон ушбу вакцинани биринчилардан бўлиб ҳамда арзон нархларда харид қилишда устуворликка эга бўлиши таъкидланган.