Швеция Ҳарбий Академиясининг ҳамда Гарвард университетининг олий менежмент программаси битирувчиси, Стокгольм университетининг бизнес бошқаруви бакалаври Бу Андерссон UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain бош директори этиб тайинлади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ 23 август куни хабар берди.
Билдирилишича, Бу Андерссон автомобилсозлик соҳасидаги “энг илғор топ-менеджер бўлиб”, автомобилсозлик соҳасидаги фаолиятини 1987 йилдан Швециянинг Saab Automobile AB компаниясида бошлаган.
2001-2009 йилларда General Motorsнинг глобал харид бўлинмасига раҳбарлик қилган. 2009 йилдан 2013 йилгача “Группа ГАЗ” корхонасига президент бўлган.
“2014 йилдан 2016 йилгача “АвтоВАЗ” ОАЖ президенти этиб тайинланади. “Группа ГАЗ”да бўлгани каби, Андерссон “АвтоВАЗ”да ҳам тўлиқ трансформацияни амалга оширди”,-дейилади хабарда.
Шундан сўнг Андерссон энг йирик автомобил бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган “Yazaki Europe, Africa, North & South America” корпорациясига 4 йил раҳбарлик қилган.