Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 2021 йилнинг 1 январь куни Ўзбекистонда 1644 нафар чақалоқ туғилди. Дунёга келган болаларнинг 9 нафари эгизак.
Вазирлик маълумотида таъкидланишича, бу сўнгги 4 йил ичидаги энг кам кўрсаткичдир. 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда эса 1974 нафар чақалоқ туғилган эди.
2021 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 810 нафари қиз, 834 нафари эса ўғил бола.
Энг кўп – 202 чақалоқ Фарғона вилоятида туғилди. Қашқадарё вилоятида 196, Самарқанд ва Наманган вилоятларида 169 нафардан, Жиззах вилоятида 151 нафар чақалоқ дунёга келди.
Шунингдек, шу куни туғилиш кўрсаткичи бўйича 5-ўринда Тошкент шаҳри (139 нафар), 6-ўринда Тошкент вилояти (126 нафар), 7-ўринда Сурхондарё вилояти (95 нафар), 8-ўринда Андижон ва Бухоро вилоятлари (79 нафардан), 9-ўринда Хоразм вилояти (71 нафар), 10-ўринда Қорақалпоғистон Республикаси (66 нафар), 11-ўринда Сирдарё ва Навоий вилоятлари (51 нафардан) бўлди.