Ўзбекистонда 27 март куни коронавирусдан яна бир одам ўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расман билдиришича, бу билан Ўзбекистонда коронавирусдан ўлганлар сони 626 кишига етди.
27 март куни Ўзбекистоннинг 10та ҳудудида 194 кишига коронавирус юққани маълум қилинди. Уларнинг 152 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
2021 йил 27 март ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82340 нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар жами 80523 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1191 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.