Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилганларга бир қатор молиявий кўмак берилади.
Қарорда белгиланишича, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Жамғарма ҳисобидан мазкур дафтарга киритилган ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатди
Бундан ташқари тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланадиган харажатларнинг 75 фоизигача қисми қопланади. “Ёшлар дафтари”га киритилганларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатлари бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қопланади.
"Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.
Шунингдек, жамғарма ҳисобидан Ўзбекистондаги ОТМда ўқиётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.
“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қопланади.