Вазирлар Маҳкамаси 29 июнда “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлади.
Низомга асосан, жамғарма маблағларидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлар бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизини қоплашга сарфланади.
Бундан ташқари ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар молиялаштирилади.
IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT каби халқаро имтиҳон тизимларида энг юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари жамғарма ҳисобидан қопланади.
Шунингдек,️ “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари (БҲМнинг 4 бараваригача) тўлаб берилади.