20 июлга ўтар кечаси Токиода ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси Японияга жўнаб кетди.
Делегацияни жўнатиш маросимида Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар иштирок этди.
Спортчилар Японияга “Янги Ўзбекистон-янги ғалабалар” шиори остида кузатиб қўйилди.
Миллий Олимпия қўмитасининг билдиришича, делегацияга Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов раҳбарлик қилади.
Токио Олимпия ўйинлари 23 июль – 8 август кунлари бўлиб ўтади. Унда 71 нафар ўзбек спортчиси 17 спорт турида иштирок этади.
Токио Олимпиадасининг очилиш маросими тантанасида Ўзбекистон байроғини гимнастикачи Оксана Чусовитина кўтаради, унга боксчи Бобо-Усмон Батуров ҳамроҳлик қилади.
Мавзуга алоқадор Токио Олимпиадасида Оксана Чусовитина Ўзбекистон байроқдори бўлади