Ўзбекистон-Тожикистон инвестиция жамғармаси ташкил этилди

Душанбе манзараси.

Ўзбекистон-Тожикистон инвестициявий форумида икки давлат ўртасида умумий қиймати 730 миллион долларга тенг бўлган савдо шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилди.

Расман билдирилишича, Ўзбекистон – Тожикистон форуми Ўзбекистон президентининг Тожикистонга ташрифи арафасида, яъни 9 июнь куни Бохтар шаҳрида ўказилди.

Форумда икки давлат расмийларидан ташқари Ўзбекистон ва Тожикистоннинг турли ҳудудларидан келган 300 га яқин тадбиркорлар иштирок этди.

Форумда Тожикистон Экспорт агентлиги билан Ўзбекистонн Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим, автомобиль, трансформатор, маиший техника ишлаб чиқариш, интенсив боғлар, иссиқхона комплекслари, қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича битимлар ҳам имзоланган.

Бундан ташқари 50 миллион долларлик устав капиталига эга Ўзбекистон – Тожикистон инвестиция жамғармаси ташкил этилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбе ва Хўжандга расмий ташрифи 10-11 июнь кунларига режалаштирилган.