Самарқанд вилояти Иштихон тумани Қайирма қишлоғида яшовчи 15 ёшли Гулҳаё Мардонова исмли қиз қидирилмоқда.
Отаси Алишер Мардоновнинг 6 июл куни Озодликка айтишича, Гулҳаё 19 июн куни уйидан чиқиб кетганича, бедарак йўқолган.
"Шу куни эрталаб Самарқанд шаҳрига кетган. Лицейга ҳужжат топширгани кетган. Мана икки ҳафтадан ошди дом-дарак йўқ,", - дейди Мардонов.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси қиз қидирилаётганини билдирди.
Қизни кўрган-билганлар 998662331111 рақамига қўнғироқ қилиши сўралган ИИБ хабарида.
Қизнинг белгилари: бўйи 160-165 см, қомати ўрта, сочи узун, оч жигар рангда, кўзлари қора. Эгнида яшил кофта бўлган.
Қизнинг отаси Алишер Мардонов қизининг йўқолиши тафсилотларини Озодликка сўзлаб берди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди