Ўзбекистонда аҳолининг 14 қатлами мажбурий эмланиши мумкин

Ўзбекистонда 18 ёшдан катта бўлган аҳолининг 14 қатлами 1 сентябргача 1 - доза вакцина, 1 октябргача 2 -доза вакцина ва 1 ноябргача 3-доза вакцина билан эмланиши шарт. Саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган шахсларгина вакцинация қилинмайди.

Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев бу борада “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга асосан барча турдаги хизмат кўрсатиш ташкилотлари, савдо объектлари, спорт мактаблари ва иншоотлари, маданий, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, меҳмонхоналар,йўловчи ташувчи ташкилотлар, таълим муассасалари, тиббиёт ходимлари эмлашдан ўтказилади.

Бундан ташқари ҳарбий хизматчилар, коммунал хизмат ходимлари, алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари,ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари ҳам мажбурий эмланади