Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 79 мингдан ошди

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 977 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8 февраль куни маълум қилишича, 7 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79162 нафарга етди. Сўнгги бир кун сутка ичида коронавирусга чалинган 64 киши аниқланди. Уларнинг 35 нафари Тошкент шаҳрида.

Билдирилишича, касалликдан соғайганлар жами 77564 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 977 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги ҳафталарда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўлгани тўғрисда маълумот бермаяпти.

Вазирлик охирги марта Ўзбекистонда 22 январь куни бир киши коронавирусдан вафот этганини билдирган. Расмий маълумотларда қайд этилишича, бу билан коронавирусдан ўлганлар сони Ўзбекистонда камида 621 кишига етган.