Ўзбекистон ҳудудида 15 февраль куни об-ҳаво иқлим нормасидан 8-10 даража юқори бўлади ва ўртача 15-20 даража иссиқни ташкил этади. Мамлакат жанубида эса 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Ўзгидрометнинг маълум қилишича, 16-18 февраль кунлари жанубдан иссиқ ҳаво оқими кучаяди ва Ўзбекистонда аномал даражада иссиқ бўлади.
Синоптикларнинг таъкидлашича, қиш мавсумининг энг иссиқ куни 18 февраль бўлади. Шу куни метеорологик кузатувлар бошланганидан бери биринчи марта ҳаво даражаси меъёридан 13-15 градус юқорига кўтарилади.
Шу билан бир қаторда ҳафта оҳирида ҳаво кескин ўзгаради. Пайшанба ва жума кунлари шамолнинг кучи секундига ўртача 17-22 метрни, айрим ҳолатларда 25-30 метрни ташкил қилади.
Жума ва шанба кунлари ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда қор бўлади. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши айтилмоқда.