Ўзбекистонда Хитой ва Россия вакциналарини ишлаб чиқишга рухсат берилди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон ҳукумати коронавирусга қарши Хитой ва Россия вакциналарини мамлакатда ишлаб чиқаришга рухсат берувчи қарорни қабул қилди.

Ҳукумат қарорида Хитойнинг ZF-UZ-VAC2001 ва Россиянинг Спутник V вакциналари Jurabek Laboratories корхонасида ишлаб чиқарилиши белгиланди.

Спутник V вакцинаси Ўзбекистонда жорий йилнинг февралида рўйхатга олинган эди. ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг клиник синовлари эса Ўзбекистонда ҳам ўтказилган.

Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланган. Шу кунда ўзбекистонликлар Хитойдан келтирилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан ташқари Британиянинг AstraZeneca, Россиянинг Спутник V ҳамда АҚШнинг Moderna вакцинаси билан эмланмоқда.