Fitch Ratings Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги узоқ муддатли кредит рейтинги “BB-“ даражасида барқарор деб топди.
Халқаро рейинг агентлигининг билдиришича, бу баҳо Ўзбекистон иқтисодиётининг кучли ва заиф томонлари ўртасидаги мувозанатни акс эттиради.
Fitch Ratings ҳисоботида Ўзбекистон барқарор захирларга, юқори иқтисодий ўсишга ва нисбатан озроқ давлат қарзига эгалиги, аммо инфляция даражаси юқорилиги, жон бошига ЯИМ пастлиги, институционал тузилмалар заифлиги қайд этилди.
Агентлик 2021 йилда ЯИМ 6,2 фоизга, 2022-2023 йилларда 5,7 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Бироқ давом этаётган пандемия ва эмлаш даражасининг пастлиги иқтисодий ўсишга қаратилган асосий таҳдидлар экани таъкидланди.
Fitch Ratings ҳисоботида 2021 йилда бюджет дефицити 5,2 фоиз, 2020 йилда 4,3 фоиз, 2023 йилда 3,8 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда. Давлат қарзи эса 2021 йилда ЯИМнинг 42 фоизи, 2023 йилда 44 фоизи даражасига етади.
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги 2020 йил 10 апрелда биринчи марта Ўзбекистонга суверен кредит рейтингини берган эди. Ўшанда агентлик Ўзбекистон суверен кредит рейтингини ВВ- (барқарор истиқболли) деб баҳолаган.
Шундан кейин Ўзбекистон хукуматининг облигациялари Лондон биржаси листингида сотилган.