Сенат ўсимлик ёғини ҚҚС-қўшилган қиймат солиғидан вақтинча озод қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади.
Янги тартибга кўра, жорий йилнинг 1 майидан 31 декабрига қадар ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси ҚҚСдан озод қилинади.
Шунингдек, ушбу муддат давомида Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш ҳам ҚҚСдан озод қилинади.
Кейинги икки ҳафтада ўсимлик ёғининг кескин кўтарилиб кетгани аҳоли норозилигига сабаб бўлаётганди.
Мавзуга алоқадор Бош прокуратура ёғ нархларини текширмоқда. Истеъмолчиларга кўра муаммо монополиядаРасмий маълумотга кўра, ўтган бир йил давомида Ўзбекистонда кунгабоқор ёғи нархи ўртача 38 фоизга қимматлаган.
Рамазон арафасида ўсимлик ёғининг 1 литри 21 минг сўмдан 24 минг сўмга чиқди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фикрича, жаҳон бўйлаб озиқ-овқат нархлари, шу жумладан ёғ нархи кўтарилгани маҳаллий савдо ташкилотлари учун нархлар паст даврда олиб келинган маҳсулотни ҳам қиммат сотишга баҳона бўлмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси фикрича эса, "ички бозорларда нархлар кескин ўсишига биринчи навбатда ташқи жаҳон бозорларида нархлар ошиши ва ўтган ҳосил йилида етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлиши" сабаб бўлмоқда.