Ўтган йилда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар Солиҳа ва Муҳаммадали бўлди

Адлия вазирлиги инфографикаси.

Ўзбекистонда 2020 йилда туғилган чақалоқларга Солиҳа ва Муҳаммадали исмлари энг кўп қўйилди.

Адлия вазирлигининг хабар беришича, 2020 йилда туғилган қиз чақалоқларнинг 18 616 нафарига Солиҳа, ўғил болаларнинг 19 393 нафарига Муҳаммадали исмлари қўйилган.

Солиҳа исми 2018 йилдан бери оммалаша бошлаган. Адлия вазирлигининг ўтган йиллардаги маълумотларига таянилса, 2018 йилда 7030 нафар, 2019 йилда 12461 нафар қиз чақалоққа Солиҳа исми қўйилган.

Маҳаммадали исми эса 2019 йилдан “мода”га айланди. Ўша йили бу исм 11305 нафар чақалоққа берилган.

2018 йилда энг машҳур исмлар Солиҳа (7030) ва Мустафо (7785), 2017 йилда эса Мадина (5678) ва Азизбек (5674) бўлган эди.