Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Озодлик радиосида 22 январда эълон қилинган “Қашқадарёлик ўқитувчилар: Ислом Каримов бюсти учун мажбуран пул йиғилмоқда” сарлавҳали мақолага муносабат билдирди.
Мазкур мақолада қашқадарёлик ўқитувчилар марҳум президент Ислом Каримов бюсти учун ўзларидан пул йиғилаётганидан норозилик билдиришган.
Ўқитувчиларга кўра, ҳокимлик вилоятдаги 200та мактабга нархи 450 минг сўм бўлган Каримов бюстларини мажбуран тарқатган ва пулини ўқитувчилардан ундирмоқда.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мулозими Озодлик билан суҳбатда ўқитувчиларнинг Каримов бюсти учун пул йиғаётгани ҳақидаги даъволарини рад қилишга уринган эди.
Мавзуга алоқадор Қашқадарёлик ўқитувчилар: Ислом Каримов бюсти учун мажбуран пул йиғилмоқдаҚашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ҳам Каримов бюстлари учун ўқитувчилардан пул йиғилаётганини инкор қилди.
Таълим бошқармасининг билдиришича, ҳақиқатан ҳам вилоят халқ таълими бошқармасига тақсимот учун Ислом Каримовнинг 200 дона бюсти берилган. Мазкур бюстлар туман халқ таълими бўлимларига тақсимлаб берилган.
“Ҳозирда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ҳомийлик ёки бюджетдан ташқари тушган маблағ асосида шакллантириб мактабларга тарқатиш учун сақланмоқда. Қолган 5 та туманда Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг бюстлари, ўзлари ташуббус кўрсатган мактаб директорларига тарқатилган. Жумладан, Чироқчи, Муборак, Қарши, Косон, Деҳқонобод туманлари мактабларига тарқатилиши тақсимот қилинган бўлиб, пул маблағлари мактаблар жамоасидан йиғиб олинмаганлиги маълум бўлди”,-дейилади расмий муносабатда.