Таллимаржон иссиқлик электр станциясидаги ҳар бирининг қуввати 450 МВт бўлган иккита энергоблокни тўхтаганлиги сабабли Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани, Китоб тумани, Яккабоғ туманидаги сув таъминоти иншоотлари фаолияти тўхтаб қолди.
“Қашқадарё Сувтаъминот” нинг 6 январь куни маълум қилишича, бунинг оқибатида мазкур туманлар сув таъминотидан узилди.
Хабарда айтилишича, айни пайтда “Қашқадарё Сувтаъминот” нинг Қарши шаҳар бўлими тарафидан аҳолига махсус техникаларда ичимлик суви етказиб берилмоқда.
“Газета уз”нинг хабар беришича, 4 январь куни Қашқадарё вилоятида Талимаржон ИЭСга етарли миқдорда газ бормаганлиги учун, иккита энергоблок тўхтаб, электр энергия тизимида узилишлар кузатилди. Бунинг натижасида бир неча туманларда сув таъминоти ҳам тўхтаган.
Оқибатда Қашқадарёнинг бешта туманида тўлиқ электр энергиясидан узилиш ҳолати рўй берган.