Қирғизистон Миллий хавфсизлик кўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ва Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов чегарани делимитация ва демаркациялаш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг раислари сифатида қўшма баёнот қабул қилди.
4 июнга ўтар кечаси икки давлат чегарасидаги вазият яна кесинлашган эди. Қирғизистон ҳукумати тожикистонлик ҳарбийлар аввал эришилган келишувларни бузган ҳолда 4 июнга ўтар кечаси Қирғизистон ҳудудига бир километрча ичкарилаб, Ўш вилоятининг Чўнг Олой туманига қарашли “Унжу-Булак” деган жойда контейнер ўрнатганини билдирди.
Тожикистон эса мазкур ҳудуд икки давлат ҳукуматлараро комиссияси томонидан аниқлаб бўлинганини ва Душанбе ўзига қарашли ҳудудга контейнер ўрнатганини маълум қилди.
Чегарадаги вазият ортидан Чўнг Олой туманидаги чегараолди қишлоқлари аҳолиси эвакуация қилина бошланганди. Ҳар икки тараф чегарага ҳарбий техника ва қўшимча кучларни жалб қила бошлаган эди.
Қамчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов 5 июнь куни имзолаган қўшма баёнотда чегарадаги вазият барқарорлашгани ва томонлар ўзаро муросага келгани билдирилади.
Қирғизистон ҳукуматининг билдиришича, томонлар чегара постларини уч километр масофада ўз мамлакатлари ичкарисига кўчиришга келишиб олган.
Ҳар икки томон чегара ҳудудига жалб қилинган ҳарбий техника ва аскарларни доимий дислокация жойига қайтаради.
Бундан ташқари мазкур ҳудуддаги яйловлардан фойдаланиш тартиби жорий этилди.
Бундан буён чегарадаги барча ҳаракатлар Қирғизистон ва Тожикистон чегараларини аниқлаш бўйича ҳукумат комиссиялари раисларининг ўзаро келишуви билангина амалга ошириладиган бўлди.
4 июнга ўтар кечаси икки давлат чегарасидаги вазият яна кесинлашган эди. Қирғизистон ҳукумати тожикистонлик ҳарбийлар аввал эришилган келишувларни бузган ҳолда 4 июнга ўтар кечаси Қирғизистон ҳудудига бир километрча ичкарилаб, Ўш вилоятининг Чўнг Олой туманига қарашли “Унжу-Булак” деган жойда контейнер ўрнатганини билдирди.
Тожикистон эса мазкур ҳудуд икки давлат ҳукуматлараро комиссияси томонидан аниқлаб бўлинганини ва Душанбе ўзига қарашли ҳудудга контейнер ўрнатганини маълум қилди.
Чегарадаги вазият ортидан Чўнг Олой туманидаги чегараолди қишлоқлари аҳолиси эвакуация қилина бошланганди.
5 июнь куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик кўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ва Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов томонлар ўзаро муросага келгани тўғрисида баёнот билан чиққанидан сўнг эвакуация қилинган қишлоқларнинг аҳолиси ўз уйларига қайта бошлади.
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида қуролли низолар тез-тез содир бўлиб туради. Уларнинг энг сўнггиси 4 кунга чўзилган бўлиб, томонлар деярли уруш ҳолатига яқинлашиб қолган эди.
Мавзуга алоқадор Бишкек билан Душанбени Мирзиёев муросага келтирдими?28,29,30 апрель ва 1 май кунлари қирғиз-тожик чегарасида содир этилган тўқнашувда Қирғизистон томонидан 36 киши ҳалок бўлиб, 154 киши жароҳат олган, Тожикистон томонидан эса 19 киши нобуд бўлиб, 87 киши яраланган эди.
Можарода икки мамлакат вакиллари бир-бирларини айблаб чиққанлар, Қирғизистон билан Тожикистон прокуратура идоралари эса бир-бирларининг фуқароларига қарши оғир моддалар бўйича жиноят ишлари очишган.