Қирғизистонлик аёллар уй юмушларига эркакларга нисбатан 4 баробар кўп вақт сарфлайди

Kyrgyzstan - bazaar, market, manty, manti, bazar, generic, undated

Қирғизистон Миллий статистика қўмитасининг билдиришича, қирғизистонлик аёллар уй юмушларига эркакларга нисбатан 4 баробар кўп вақт ажратади.

Статистиканинг қайд этишича, аёллар 24 соатдан камида беш соатини уй ишлари ва болаларини парваришлашга сарфлайди. Эркаклар эса бу иш учун суткасига 1 соат вақт ажратади.

Статистика қўмитаси бу маълумотни аниқлаш учун 1649 та оилада 12 ва ундан катта ёшдаги одамлар ўртасида ижтимоий сўров ўтказган.

Маълум бўлишича, эркаклар бир сутканинг 19 фоизини иш ва иш билан боғлиқ юмушларга ажратади. Бу аёлларга нисбатан икки соатга кўпдир.

Аёлларнинг 21 фоиз вақти эса уй ишлари ва болалар тарбиясига сарфланади. Аёлларнинг бўш вақти эркаларнинг бўш вақтидан бир соатга оздир.