Қозоғистон пойтахти Нур-Султон суди 6 январь куни ҳуқуқ фаоли Ғадилбек Серикбаевни аҳолини ноқонуний намойиш ўтказишга чақирганликда айбдор деб топди ва 15 сутка қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Серикбаев 2 январь куни Facebook саҳифасида фаолларни 10 ноябрда ўтадиган парламент сайловлари куни Нур-Султон марказида митинг ўтказишга чақирган эди.
Серикбаев судда ўзига билдирилган айбловни тан олмади ва айбловни сиёсий буюртма сифатида баҳолади.
Серикбаев 10 январда ўтадиган сайловда кузатувчи сифатида иштирок этиши лозим эди. У тиббий клиникада коронавирусга тест топшираётган пайтда қўлга олинган.
Бундан ташқари Ақтўбў шаҳрида ҳам 6 январь куни уч нафар фаол 7 сутка қамоққа ҳукм қилинди. Улар 4 январь куни аҳолини шаҳар стадионида 10 январда митинг ўтказишга чақириб, варақа тарқатаётган пайтда ушланган.