Украинадан аннексия қилиб олинган Қрим расмийлари Озодлик радиоси украин хизматининг «КРИМ.РEАЛИИ» лойиҳаси фрилансери Владислав Есипенкони Украина фойдасига жосуслик қилганликда айблаб, ҳибсга олди.
16 март куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Россия ва Украина фуқаролигига эга Есипенко Украина разведкаси учун маълумот тўплашда гумон қилинаётганини маълум қилди.
ФСБ маълумотларига кўра, Есипенкони қўлга олиш пайтида унинг автомашинасида «портловчи мосламага ўхшаш» нарса топилган.
Шунингдек, ФСБ журналист Украина хавфсизлик хизмати учун маълумот тўплаганини тан олгани билдирди.
15 март куни Есипенконинг адвокати Эмил Кубердинов мижози ҳибсга олингандан бери у билан учрашишга рухсат ололмаганини айтди.