Қуролланган уч киши Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри ғарбида жойлашган “Чегарасиз врачлар” касалхонасига ҳужум қилди. Отишма давомида тинч аҳолидан 4 киши нобуд бўлди, бир нечаси яраланди. Бу ҳақда Озод Европа/Озодлик” радиосига Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби хабар қилди.
Афғонистон махсус кучлари ҳужум рўй берган жойда жанговар ҳолатга келтирилди, деди вазирлик матбуот котиби ўринбосари Марва Аминий.
12 майда рўй берган ҳужум билан боғлиқ масъулиятни ҳеч ким зиммасига олмади. Толибон ҳаракати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид бу воқеага толибларнинг алоқаси йўқлиги тўғрисида баёнот берди.
Хабарларга кўра, ҳужум пайтида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари касалхонага борган.
Французча номи “Médecins Sans Frontières” “Чегарасиз врачлар” ташкилоти ходимларидан бирортасини ҳужум рўй бергани ортидан изоҳ олиш учун топиб бўлмади.