Ҳоким фермерга нима экиб, нима йиғишни айтмайдиган замон келдими?

Ўзбекистонда пахта ва ғалла учун давлат режаси ва давлат буюртмаси тизимидан 2020 йилдаёқ воз кечилади. Ҳокимлар эса пахта масаласи билан шуғулланмайди. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев Халқаро пресс-клубда ўтказилган анжуманда маълум қилди.

Ҳоким фермерга нима экиб нима йиғишни айтмайдиган замон келдими?

Бу савол жавобини оддий фермер ва экспертлар иштирок этган Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик.

Вазир Жамшид Хўжаев иштирокидаги тадбир қатнашчиси¸ журналист ва халқаро Cotton Campaign фаоли Шарифа Мадраҳимовага кўра¸ пахта ва ғалла учун давлат режаси бекор қилингани янги йилнинг энг мухим воқеасидир.

Хоразм вилоят, Қўшкўпир туман собиқ ҳокими ва узоқ йиллар юқори давлат лавозимларида ишлаган иқтисодчи Ўринбой Абдуллаев давлат тавсияси ёки маслаҳати билан экин экиш бозор иқтисоди ва қишлоқ хўжалиги тажрибаларига зид ҳолат, деб ҳисоблашини билдирди.

Яна бир собиқ мулозим Мирза Анвар Ҳусаинов назарида давлат буюртмаси тизимидан воз кечилиши “инқилобий воқеадир”:

- Ўзбекистондаги қашшоқлик ва таназзулга мамлакат қишлоқ хўжалигида зарур ислоҳотларнинг ўтказилмагани ҳам асосий сабаблардан бири бўлиб келган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қурултой эшиттириши


Ўзбекистон президенти 4 февраль куни ўтказилган қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини янада ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишда пахта ва ғаллага давлат режасини босқичма-босқич бекор қилиш кўзда тутилгани ҳақида гапирди.

Қишлоқ хўжалик соҳасида иш ҳақининг кўпайиши¸ меҳнат ва яшаш шароитининг яхшиланиши каби чоралар¸ мажбурий меҳбатни тақиқловчи тарғибот тадбирлари мажбурий меҳнатдан фойдаланишни камайтирди. Бироқ UGF нинг 2019 йил хосилига оид маълумотларига кўра¸ мажбурий меҳнатнинг асосий таркибий омиллари сақланиб қолмоқда ва мажбурий меҳнат юз минглаб Ўзбекистон ватандошлариг ҳаëтига таъсир кўрастишда давом этмоқда.