Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов, 3 май куни оғир хасталикдан 77 ёшида оламдан ўтди. Икромов, 2002 йилда ташкилот тузиб, президент Ислом Каримов даврида инсон ҳуқуқлари бузилишини ҳужжатлаштирган кам сонли фаоллардан биридир.
8 яшар Фарангиз Назаровага сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Ўзбекистонда болаларга буйрак кўчириш амалиёти йўқлиги боис Фарангизнинг онаси уни Ҳиндистонга олиб борган. Одина Назарова қизининг операцияси учун $13000 талаб қилинаётганини айтиб, саховатпеша инсонлардан ёрдам сўрайди.
Ўшда ўн йил аввалги низолар пайти ўт қўйилган ўнлаб уйлар, дўконлар кулга айланганди. Уларнинг деярли барчаси бугунги кунда қайта қад ростлаган. Озодлик 2010 йил июнида вайрон қилинган айрим биноларнинг ҳозирги аҳволини ўрганди.
Қолган мавзулар: Ўлимга маҳкум ногирон боласини қутқарган аёл; Ҳаж пулини эҳсон қилган отахон
Эрининг ўлим таҳдидидан қочган аёл Ички ишлар ва бошқа органларга такрор-такрор мурожаат қилса-да, ҳимоя тополмади. Оқибатда, 27 яшар аёл уйида ўлдирилди ва зўравонлик, таҳқирдан ҳимоя тополмай, ҳаётдан кўз юмган ўнлаб аёлдан бирига айланди.
Водиллик йигитлар калтакланди, аммо ДХХ жим; "Ўзбеккино" ва "Союзмультфильм" бирга Хўжа Насриддин ҳақида кўп серияли мультфильм олмоқчи; Ўзбек кийим-кечаклари тожик бозорларини эгалламоқда.
Видеода Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг филиали аҳволи акс этган. Асосий мактабдан 17 км олисдаги бу мактаб Ширин қишлоғи болалари учун махсус очилган.
Тошкентда енгил автомобил ойналарини қорайтириш - "тонировка" қилиш бизнеси гуллаб-яшнамоқда. Ҳукумат қарори билан пуллик қилиб қўйилган "тонировка" савдоси тушуми ИИВ моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда ходимлари маошини оширишга йўналтирилган.
Давомини ўқинг