Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди ваъдаларига эътибор берсангиз, у сайловчиларига “агар мени сайласангиз” деб хитоб қилаётгани йўқ. Аммо ваъдаларни президент бераётгани уларнинг сўзсиз амалга ошишини англатмайди. Бу ваъдалардан айримлари, иккинчи, учинчи ёки ундан кўпроқ марта янграмоқда.
Ўтмишда мигрантларни “дангасалар” деб атаган Ислом Каримовдан фарқли 2016 йилда ҳокимиятга келган Шавкат Мирзиёев ўзбек мигрантларининг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини эътироф этди ва мигрантларни ўз ватанларида иш билан таъминлашга ваъда берди.
Ғалаба қилиши кўпчилик томонидан башорат қилинаётган амалдаги президент сайловчиларга бераётган пуллик ваъдаларни бажариш учун ҳукумат маблағни қаердан олади? Бу иқтисодий таҳлилчи Жамшид Муслимовга берилган кўплаб саволлардан иккитаси, холос. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
Давомини ўқинг