Ўзбекистонликлар 2025 йилни энергия тарифлари ошиши ва миллий валюта қадрсизланиши фонида кутиб олишмоқда. 2024 йилда ўтган йиллардаги иқтисодий-ижтимоий муаммолар ҳал бўлмади, аҳоли реал даромадларида жиддий ўсиш кузатилгани йўқ.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасининг тинч йўл билан ҳал қилиниши дунёда ёки минтақада андоза бўлиши мумкинми?
1-январдан бошлаб Россияда визасиз юриш муддати 180 кундан 90 кунга қисқаради. 5-февралда эса мигрантлар ҳуқуқларини кескин чекловчи “мамлакатдан чиқариб юбориш режими” кучга кирди.
Бокуда Қозоғистонда қулаган учоқ экипажи дафн этилди. Президент Илҳом Алиев Россия кечирим сўраши ва товон тўлаши керак, деди.
Жанубий Кореядаги авиаҳалокатда камида 179 киши қурбон бўлди. Алиев: Ақтауда ҳалокатга учраган учоқ ердан отилган ўқлар туфайли шикастланган.
Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг шанба кунги баёнотида айтилишича, Украина бўлинмалари Россия Қуролли кучларининг Орёл вилоятидаги “қўриқланадиган объект”ига ҳужум қилган. Таъкидланишича, гап "Шаҳед" камикадзе дронлар омбори ҳақида кетмоқда.
Жанубий Корея миллий разведка хизмати украин ҳарбийлари Россия томонида Украинага қарши урушган шимолий кореялик аскарни асирга олганини тасдиқлади.
Расмий маълумотга кўра, 2024-йилда Россиядаги муҳожирлар сони 2 миллионга камайган. Ҳуқуқ фаоллари буни муҳожирларга нисбатан босим кучайгани билан боғлайдилар.
Қозоғистонда 25 декабрь куни ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines учоғи Россия ҳаводан мудофаа тизими фаолияти оқибатида қулаган, дея хабар қилди 26 декабрь куни қатор нашрлар Бокудаги манбалардан олинган маълумотга таянган ҳолда.
“Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан йил давомида Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида яшаб, меҳнат қилаётган оддий одамларнинг ҳаёти ва фойдали ишлари ҳақида ҳикоя қилдик.
2024 йилда АҚШга ноқонуний кирган рекорд сондаги - 572 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди. Aммо депортация ва қулликка тушиш хавфи ўзбекистонкиларни Америка орзуси ва хорижда яҳши маош тўланадиган иш топиш истагидан қайтара олмаяпти.
Россия Ташқи ишлар вазири: "Вақтинчалик сулҳ - ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўл!". Россия ФСБ си Москвада юқори мартабали генералларга қарши бир қанча cуиқасдлар олди олинганини маълум қилмоқда.
Давомини ўқинг