Зеленский асирга олинган шимолий кореяликларни Россиядаги украин асирларга алмаштирмоқчи.
Украина 2 нафар Шимолий Корея аскарини асирга олди. Якшанбага ўтар кечаси Украина ҳарбийлари Россиянинг 60 та зарбдор дронини уриб туширди. Путин Украинанинг НАТОга кирмаслиги масаласини Трамп билан муҳокама қилмоқчи. АҚШнинг Лос-Анжелес округида ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда.
Қўшма Штатлар Россиянинг нефт-газ соҳасидаги бир неча юз компаниялари ва ушбу соҳа билан боғлиқ бўлган фирмалар, шунингдек, соя флоти танкерлари ва шахсан айрим компаниялар раҳбарларига қарши санкциялар киритди.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага ўзининг сўнгги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Дональд Трамп эса Владимир Путин билан учрашувга тайёргарлик кўряпти. Айни дамда сўнги бир суткада дронлардан Укранининг ва Россиянинг бир нечта ҳудуди зарар кўрди.
ТАСС нашрининг хабар беришича, ўтган йили Россиядан 80 минг нафар муҳожир чиқариб юборилган. 2023 йилда эса бу кўрсаткич 44 минг 200 нафарни ташкил қилган. Аммо аввалроқ “Важние истории” нашри 2024 йилнинг биринчи 6 ойида 86 минг нафар чет эллик Россиядан чиқариб юборилганини маълум қилган.
Россия қўшинлари Запорожега берган зарбаси оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, жабрланган сони 113 кишига етган. Украин дронлари Белгород, Брянск ва Краснодарга ҳужум қилди. Энгелс шаҳрида фавқулодда вазият эълон қилинди.
Ғарбдаги прокурорлар 860 миллион, Ўзбекистон бош прокуратураси эса қарийб 2 миллиард доллар пора олишда айблаган Гулнора Каримова Тошкентдаги аёллар қамоқхонасидан манзил колонияга чиқарилди.
Бугунги лавҳамизда Фарғона водийсининг чегара олди ҳудудларида жойлашган уч бозор мисолида ана шу саволларга жавоб қидирамиз.
2022 йил январь ойида Қозоғистон бўйлаб ҳукуматга қарши намойишлар авж олди. Полиция норозиларни шафқатсиз бостирди, юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Чимкент шаҳрида бир кечада 20 киши, жумладан, 20 ёшга тўлишига бир неча кун қолган Нурболат Алпамис ҳалок бўлди.
Зарина Ҳолиқова сурдопедагог. У онаси билан биргаликда Қўқон шаҳридаги икки хонали уйида эшитишда нуқсони бўлган болаларга билим беради. Уларни жарроҳликкача ва жарроҳликдан сўнг гапиришга ўргатади. Мактабга тайёрлайди. Мактабда ўқийдиган ўқувчиларни эса билимларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
2025 йилга оғир кириш, ўзбек ижтимоий тармоқлардаги бирдамлик ҳамда Трампнинг Оқ уйга киришини кутаётган дунё ва Ўзбекистон.
Трамп Украинадаги ҳарбий можарога олти ой ичида барҳам беришини айтди.
Давомини ўқинг