Париж-2024 олимпиадаси Марказий Осиёда янги юлдузни кашф этди. Лекин у олимпиада чемпиони эмас, ўзбекистонлик оддий мураббий. Унинг беминнат ёрдами қирғизистонлик боксчини олимпиада финалигача олиб келди. Бугунги қаҳрамонимиз минтақадаги дўстлик тимсоли сифатида намоён бўлган - Акмал Ҳасанов.
Россиялик депутат Виталий Милонов полициячилар билан бирга Санкт-Петербургдаги муҳожирлар ижарага олган уйда текширув ўтказди. Депутат кўп қаватли уйдаги квартираларнинг бирида ўнлаб муҳожир яшаётганидан маҳаллий аҳоли унга шикоят қилганини айтади.
Шавкат Мирзиёев авиаҳалокат муносабати билан Илҳом Aлиевга учинчи марта таъзия билдирди. Ўзбекистондан Россияга йигирмага яқин парвозлар бекор қилинди. Украина ҳарбийлари Кураховода жанглар кетаётганини айтишмоқда.
Ўтган йил кузда Франциядан Фарғонага депортация қилинган ўзбекистонлик 40 яшар қочқин Муҳсинжон Аҳмедов 5 йил қамоққа ҳукм қилинди.
Украина қўшинлари Курскда ҳужумга ўтгани айтилмоқда. Россия Украинанинг стратегик Курахово шаҳарчасида байроқ ўрнатгани видеосини ёйинлади.
Зеленский рус армияси Курск вилоятида бир баталёнидан айрилганини билдирди. Россия ракеталарни уриб туширганини, Украина эса Россия ҳужумларини қайтарганини айтмоқда.
Украина Россия ҳудудларига дрон ҳужумларини кучайтирди. Санкт Петербург шаҳрининг Пулково аэропортида дрон ҳужуми сабаб учоқларнинг учиш ва қўнишига чекловлар жорий этилди.
Владимир Зеленский 2025 йилда 3 мингта ракета ва 30 мингта узоқ масофага учувчи дрон ишлаб чиқаришга буйруқ берди. Украина президенти Владимир Зеленский АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Владимир Путинни тўхтатишига ишонч билдирди.
3 январь куни суд биносига олиб келинган Дўстов ҳибсда соғлиғи ёмонлашганини айтган ва суд жараёнида ҳушидан кетган.
Ўзбекистон ватандоши Тошкентда “кўча” номини олган уюшган жиноий гуруҳлар қурбонларидан бири эканини иддао қилади. У шунчаки “кўча” эмас, шахсан ўзбек криминал авторитетларидан бири “Саидазиз Медгородок” “раскрутка”сига тушган ва мулкидан айрилган унлаб, балким юзлаб бизнес вакилларидан бири.
Ўзбекистонда бу йил янада оғирлашган энергобўҳроннинг юзи - 46 яшар Ғайрат Дўстов. Унинг 23 декабрь куни Тошкентдаги метан газ шохобчасида илма-тешик кросссовкасини кўтариб, ҳукуматга қилган мурожаати минглаб ўзбекистонлик норозилигининг ифодаси эди, холос.
Истанбул Бош прокуратураси Москвадаги Крокус Cити Ҳолл концерт залига уюштирилган теракт ижрочилари сифатида кўрилган беш нафар хорижликка қамоқ жазоси беришни сўради. Чоршанба куни Россия ва Украина бир-бирига қарши дрон ҳужумлари уюштирди.
Давомини ўқинг