Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 02:27

Владимир Путин: Россия иқтисодиётига мигрантлар зарур!


19 декабрда Москвада бўлиб ўтган йиллик матбуот анжуманида Россия президенти Владимир Путин “миграцияни тақиқлаш эмас, уни калла билан ишлатиш керак”, деди.

Путин бу гап нафақат Марказий Осиё, балки Россиянинг Шимолий Кавказидан келган ички муҳожирларга ҳам тегишли эканини билдирди.

- Айрим мигрантлар ўзларини Россияда ўз уйларида тутмагандек тутади. Аммо иқтисодиётимизга миграция зарур! Шу боис уни тақиқламасдан, каллани ишлатиш керак ,- деди Россия раҳбари.

Путин шу тариқа журналистлардан бири демография масаласида “Аҳоли мигрантлар ҳисобига кўпайтирилиши керакми? Рус тилида сўзлашувчи юртдошларимиз учун енгиллаштирувчи чоралар киритиладими?дея берган саволига жавоб берди.

Россия раҳбари демография масаласини икки йўл – туғилишни ўстириш ва иммиграция билан ҳал этиш мумкинлигини эслатди. Канадани мисол келтирган Владимир Путин у ерда миграция масалалари билан махсус вазирлик шуғулланади, деди.

- У ерда амалдорлар гражданлик олаётганларни бирма-бир суҳбатдан ўтказади. Россияга айни ёндашув зарур. Россияга кўчиб келишни истаётганлар бир хилдаги маданий муҳитдан бўлиши лозим. Марказий осиёликларга, албатта, мослашиш қийинроқ. Аммо уларнинг мамлакатларида ўқув курслари, олий ўқув юртларимиз филиалларини очишимиз мумкин, - деди президент Путин.

Миграция масалалари бўйича халқаро ташкилот (ММХТ) эълон қилган ҳисоботга кўра, Россия мигрантлар сони бўйича Европада Германиядан кейин иккинчи ўринда туради: мамлакатда бир вақтнинг ўзида 11,6 миллион меҳнат муҳожири яшаб келади.

Бу мигрантларнинг асосий қисмини марказий осиёлик, хусусан ўзбек муҳожирлари ташкил этади.

  • 19 декабрда Владимир Путин йиллик матбуот анжуманини ўтказди. Бу йилги анжуман Россия президентининг шу форматдаги 15- тадбиридир.
  • Путин ҳар йили ўтказадиган катта матбуот анжуманида ўз имижини яхшилашга уриниб, россияликлар ишончли қўлларда эканлигини айтиб келади. Аммо савол-жавоблар қаттиқ назорат остида ўтади.
  • Путин маҳаллий ва хориждан келган журналистлар саволларига жавоб берадиган анжуман одатда жуда узоқ давом этади. Бу йилги анжуман Путиннинг рейтинги тушиб бораётган ҳамда Россия иқтисодий таназзулга йўлиққан бир пайтга тўғри келмоқда.
  • Мустақил “Левада“ маркази ўтказган сўровларга кўра, россияликлар орасида Путин рейтинги 2017 йилга қиёслаганда 10 фоизга тушган.
XS
SM
MD
LG